Skip to content
Sky Rising News
Partnerships & Media
Document details

Cabinet of Ministers Resolution No. 658 on Additional Measures to Regulate the Use of Unmanned Aerial Vehicles in the Republic of Uzbekistan

UzbekistanCabinet of Ministers of the Republic of UzbekistanResolution No. 658

Original text · Uzbek

Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида (658-сон)

1 / 38 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА УЧУВЧИСИЗ УЧАДИГАН АППАРАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартлари ва тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ: учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш; учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш, улардан фойдаланиш ёки уларни бошқа шахсларга бериш тартибини бузиш, шунингдек, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Белгилаб қўйилсинки: а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари (8802200001, 8802200002, 8802200008, 8803100000, 8803200000 ТН ВЭД кодлари) уларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно; б) Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик субъектларига учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномалар берилиши мумкин; в) амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига хилоф равишда республика ҳудудига олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш жараёнида вақтинча олиб қўйилган фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва уларнинг бутловчи қисмлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида сақланади; г) учувчисиз учадиган ...

1 / 38 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА УЧУВЧИСИЗ УЧАДИГАН АППАРАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартлари ва тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлашга

қаратилган миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ: учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф

равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш; учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш, улардан фойдаланиш ёки уларни бошқа шахсларга бериш тартибини бузиш, шунингдек, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари (8802200001, 8802200002, 8802200008, 8803100000, 8803200000 ТН ВЭД кодлари) уларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш

тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт

қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно; б) Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик субъектларига учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномалар берилиши

мумкин; в) амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига хилоф равишда республика ҳудудига олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш жараёнида вақтинча олиб қўйилган фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари ва уларнинг бутловчи қисмлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида сақланади;

г) учувчисиз учадиган аппаратларни (уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини) топшириш, сотиш ёки утилизация қилиш терговдан олдинги текширувни амалга оширувчи орган, суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори, шунингдек, суд қарори асосида тегишли далолатнома тузиш орқали амалга оширилади. 3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида

фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳларга учувчисиз учадиган аппаратларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг илтимосномасига асосан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан

берилади. 4. Қуйидагилар: 2 / 38 Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ; Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш учун илтимоснома бериш тартиби тўғрисидаги низом

2-иловага мувофиқ; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ички ишлар вазирлиги учувчисиз учадиган аппаратлар, шунингдек, уларнинг

бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган амалий чораларни кўриб борсин. 6. Транспорт вазирлиги Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ўзбекистон Миллий ахборот

агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда: республика ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек, белгиланган тартиб бузилишининг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида ахборот материаллари давлат ва хорижий тилларда тайёрланишини;

тайёрланган ахборот материалларини ва видеороликларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, расмий веб-сайтларда жойлаштириш орқали кенг ёритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида, ҳаво кемаларида ва поездларда, Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан ўтишда назорат-ўтказиш пунктларида намойиш

этилишини таъминласин. 7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 12 майдаги 150-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш., 2022 йил 15 ноябрь, 658-сон 3 / 38 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига 1-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз

учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартибини белгилайди. 2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади: ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида ҳужжати билан идоравий вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилган юридик шахс;

ажратилган ҳаво ҳудуди — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устидаги ҳаво ҳудуди бўлиб, унинг доирасида идоравий вазифаларни бажариш учун учувчисиз учадиган аппаратлар ва учувчисиз авиация тизимларининг парвозларини амалга ошириш учун рухсат берилган ҳудуд; давлат авиациясининг авиация ходимлари — учувчисиз учадиган аппаратлар

парвозларини ташкил қилиш, бажариш, таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун махсус касбий тайёргарликка эга бўлган мансабдор шахслар; парвозлар хавфсизлиги — ҳаво кемаларидан фойдаланишга тааллуқли авиация фаолияти билан боғлиқ бўлган ёки бундай фойдаланишни бевосита таъминлайдиган мақбул даражагача

пасайтирилган ва назорат қилинадиган ҳолат; учувчисиз авиация тизими — ҳаво кемаси ва бортида учувчиси бўлмаган ҳолда фойдаланиладиган ҳаво кемаси билан боғлиқ элементлар; учувчисиз учадиган аппарат — учувчисиз парвозни амалга оширадиган ёки тўлиқ бошқа жойдан масофадан туриб бошқариладиган ёхуд дастурлаштирилган ва парвозда тўлиқ автоном

бўлган ҳаво кемаси (ҳаво кемалари моделлари ва ўйинчоқ ҳаво кемалари моделлари бундан мустасно). Учувчисиз учадиган аппарат ўзида одатда яхлит тизим сифатида фойдаланиладиган учувчисиз ва масофадан бошқариладиган ҳаво кемаларини бирлаштиради; учувчисиз учадиган аппаратлар учун бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар — 8802200001, 8802200002, 8802200008, 8803100000, 8803200000 ТН ВЭД кодига тушадиган қисмлар;

парвозларни қисқа муддатли чеклаш — Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими марказларининг ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошқариш борасида ўз ҳудудларида парвозлар хавфсизлигини ва бошқа фаолиятни тезкор таъминлашга йўналтирилган тадбирлар комплекси билан ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича белгиланадиган алоҳида тартиб;

ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими — идоралараро комиссия ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими марказларидан ташкил топган, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибига риоя этилишини ташкил этиш, режалаштириш, мувофиқлаштириш ва мониторингини амалга ошириш учун мўлжалланган

орган; ҳаво кемасининг ўйинчоқ модели — фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш учун ишлатиладиган, оғирлиги 250 граммдан ошмайдиган, 8802200001 ТН ВЭД кодига тушмайдиган, парвозни автоном бошқариш функциясига ва навигацияга эга бўлмаган, фото ва видео ускуналар билан жиҳозланмаган учадиган аппарат; 4 / 38 ҳаво кемасининг модели (авиамодел) — двигателли ёки двигателсиз, парвозни автоном

бошқариш функциясига ва навигацияга эга бўлмаган, фото ва видео ускуналар билан жиҳозланмаган, фақат ўқув, спорт, маданий ва маърифий тадбирлар ва техник ижодкорликни ривожлантириш учун фойдаланиладиган учадиган аппарат; ҳаводаги яқинлашув йўлаги — аэродром ҳудудидаги учиш-қўниш йўлагининг охирига туташган қисмидаги ҳаво ҳудуди бўлиб, унинг доирасида учадиган пайтда баландликка кўтарилади

ва қўниш пайтида пасайиш амалга оширилади; ҳаво кемаларининг парвозлари учун махсус зона — учиш зонаси, синов парвозлари зонаси, ҳаво кемаларининг паст ва жуда паст баландликдаги парвозлари зонаси, ҳаво кемаларининг товуш тезлигидан ошадиган тезликдаги парвозлари зонаси, ҳаво кемаларига парвозда ёқилғи қуйиш зонаси, ҳаво кемаларининг ўзгарувчан баландликда парвоз қилиш зонаси, ёқилғи тўкиш ва

юк ташаш зонаси, ҳаво кемалари моделларининг (авиамоделлар) парвозлари зонаси; фуқаро авиацияси учувчисиз учадиган аппаратининг оператори — ариза берувчининг учувчисиз учадиган аппаратини бевосита бошқарадиган мансабдор шахси; эксплуатант — ҳаво кемасига эгалик ҳуқуқи, ижара асосида ёки бошқа қонуний асосда эга бўлган, ушбу ҳаво кемасидан фойдаланиш ҳуқуқи ва қобилияти ҳужжатлаштирилган фуқаро ёки

юридик шахс; ягона ҳаво ҳудуди — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устидаги ҳаво ҳудуди бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистон Республикасининг барча турдаги ҳаво кемаларига парвоз қилиш рухсат берилган. 3. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида хорижий давлатларнинг учувчисиз учадиган аппаратлари парвозини амалга оширишга фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг қарори билан рухсат этилади. 4. Таълим, спорт, маданий ва маърифий тадбирларга, техник ижодкорликни ривожлантиришга мўлжалланган ҳаво кемалари моделларининг (авиамоделларнинг) парвозлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фақат ҳаво кемалари парвозларининг махсус зоналарида амалга оширилади. 5. Ариза берувчи учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат олишдан олдин

учувчисиз учадиган аппаратлар жиҳозланган радиоэлектрон воситалардан фойдаланишга ваколатли органдан белгиланган тартибда рухсат олиши керак. 2-боб. Учувчисиз учадиган аппаратлар 1-§. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари 6. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари танланган бошқариш усулига қараб автоном ва масофадан туриб бошқариладиганларга бўлинади.

7. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: а) саноат усулида ишлаб чиқарилган; б) ишлаб чиқарувчи заводнинг паспортига ёки унга тенглаштирилган ҳужжатга (сифат сертификати, мувофиқлик сертификати) эга бўлиши; в) парвоз вақтида максимал оғирлиги 25 кг дан ошмаслиги, қишлоқ хўжалигида

агротехника тадбирларини амалга ошириш учун мўлжалланган учувчисиз учадиган аппаратлар бундан мустасно, бунда уларнинг максимал учиш оғирлиги 250 кг дан ошмаслиги керак ва тур сертификати, GPS Tracker ёки ID модули (Remote ID масофадан идентификациялаш) билан жиҳозланган бўлиши лозим. 8. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари таснифланмайди.

5 / 38 9. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан рухсат берилади. 10. Ариза берувчи ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ парвозларни амалга ошириш бўйича

намунавий шаклда ишлаб чиқилган қўлланмага эга бўлиши шарт. Парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланма ва унга киритиладиган барча ўзгартиришлар Агентлик билан келишилиши керак. 11. Ариза берувчи фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишга рухсат олиш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат олиш учун ариза; б) учувчисиз учадиган аппаратга мулк ҳуқуқи ёки бошқа шаклдаги мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат нусхаси; в) учувчисиз учадиган аппарат учун ишлаб чиқарувчининг паспорти нусхаси ёки унга тенглаштирилган ҳужжат (сифат сертификати, мувофиқлик сертификати);

г) учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқарувчининг ҳужжати (қўлланма, йўриқнома, техник тавсиф) нусхаси; д) ариза берувчининг парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланмаси. 12. Агентлик аризани ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқади ва учувчисиз учадиган аппаратнинг техник ҳолатини ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда баҳолайди. Техник ҳолатни

текшириш Агентликда амалга оширилади. 13. Агентлик ҳужжатларни кўриб чиқиш ва учувчисиз учадиган аппаратнинг техник ҳолатини текшириш натижалари бўйича фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиради ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишга рухсат этилгани

тўғрисида берилган хулосаларни маълумотлар реестрига (кейинги ўринларда — реестр) киритади. Агентлик ариза берувчига учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги хулосани беради (юборади) ёки тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, фойдаланишга рухсат бериш рад этилганлиги тўғрисида

ёзма равишда хабардор қилади. 14. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппарати тўғрисидаги маълумотни реестрга киритишда унга рўйхатдан ўтишни танитувчи белги берилади, ариза берувчи уни учувчисиз учадиган аппарат корпусига туширади. Рўйхатдан ўтиш танитувчи белги бешта араб рақамидан иборат бўлади. 15. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга рухсат этиш

тўғрисидаги хулоса ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади. 16. Ариза берувчига қуйидаги ҳолларда фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисидаги хулосани бериш рад этилиши мумкин: а) талаб қилинадиган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаса; б) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг

мавжудлиги; в) фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппарати техник ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги асосли салбий хулоса бўлса. 17. Агентлик томонидан учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди. 18. Реестр Агентлик томонидан ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда юритилади.

6 / 38 19. Ариза берувчининг манзили ўзгарганда, учувчисиз учадиган аппарат уни қайта жиҳозлаш билан боғлиқ модификация қилинганда (номи ўзгарганда), фойдаланилаётган учувчисиз учадиган аппарат рўйхатдан чиқарилганда, учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги хулосада кўрсатилган учувчисиз учадиган аппарат оператори (операторлари)

тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганда, ариза берувчи юқорида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга етти иш куни ичида Агентликка хулосани қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланишга рухсат этиш тўғрисидаги хулоса қайта расмийлаштирилганда, Агентлик реестрга тегишли ўзгартиришлар

Clauses 1-10 of Cabinet of Ministers Resolution No. 658 establish unified state control over the importation, sale, possession, and flight operations of unmanned aerial vehicles (UAVs) in the Republic of Uzbekistan, revoking superseded rules and instructing ministries, customs authorities, and the Civil Aviation Agency (Uzaviation) to strictly regulate access to national airspace.

Annex 1 (Regulation on the Procedure for Operating Unmanned Aerial Vehicles in Civil Aviation) Chapter 1 sets general provisions and definitions distinguishing state-authorized civil/departmental UAVs from exempt toy models weighing under 250 grams that carry no photo/video recording equipment, satellite navigation, or autonomous flight control.

Annex 1 Chapter 2 sets technical and operational limits capping standard civil UAV maximum takeoff weight at 25 kg and specialized agricultural UAVs at 250 kg, while requiring mandatory electronic identification/GPS tracking modules, Uzaviation operational conclusions, and interagency airspace coordination prior to flight.

Unauthorized importation, sale, or operation outside permitted toy or state-approved departmental/project exemptions remains subject to seizure and statutory penalties under national customs and aviation enforcement rules.